Россиялик режиссор ва тележурналист Тигран Кеосаян 59 ёшида оламдан ўтди. Унинг вафоти ҳақида турмуш ўртоғи Маргарита Симонян хабар берди, деб ёзмоқда Курсив медиа сайти.
Тигран узоқ йиллар давомида оғир юрак касалликлари билан оғриган ва 2025 йил январда комага тушган эди. У 2008 йилда биринчи инфарктни бошдан кечирган ва бир неча операциялардан ўтган.
Тигран Кеосаян 1966 йил 4 январда таниқли режиссор Эдмонд Кеосаян ва актриса Лаура Геворкян оиласида туғилган. Унинг профессионал фаолияти мусиқий клиплардан бошланган ва кейин “Ландиш серебристий”, “Бедная Саша”, “Мужская работа” каби фильмларни суратга олган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар