date
views 8 105

Ўзбекистонлик актриса КВН чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик актриса КВН чемпиони бўлди

"Осиё MIX" КВН-жамоаси Қувноқлар ва зукколар клуби Олий лигасининг 2016 йилги финалида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар қилди.

"Осиё MIX" ғолиблик учун Қозоғистоннинг “Спарта” ва Россиянинг уч жамоаси билан кураш олиб борди. Қирғизистон Республикаси шарафини ҳимоя қилган жамоа танловнинг уч босқичига кўра 10,9 баллни қўлга киритган.

"Осиё MIX" – Қирғизистоннинг нафақат финалга етиб борган, балки унда ғолиб чиққан биринчи жамоасига айланди. У ўтган йилги ўйинларда ярим финалга қадар етиб борганди.

Эслатиб ўтамиз, жамоа таркибида ўзбекистонлик актриса Сетора Фармонова ҳам бор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистонлик актриса КВН чемпиони бўлди