Тейлор Свифт нафақат поп юлдуз, балки ўз бизнесини муваффақиятли ривожлантирган тадбиркор. Унинг жамоаси кассета савдосидан тортиб меҳмонхона бронларигача чўзиладиган бутун иқтисодий экотизим яратган.
У бир вақтнинг ўзида бир нечта ролни бажаради: жаҳон миқёсидаги шоу юлдузи, кино продюсери ва NFL оламида ҳам машҳур шахс.
2023 йилдан эътиборан у миллиардерлар қаторига кирди.
Янги альбом ва концерт фильми орқали даромад
-3 октябрь куни Свифт 12-студия альбоми – The Life of a Showgirl ва концерт фильмини чиқарди.
-Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, охирги икки йилда бойлиги 1 миллиард долларга ўсиб, 2,1 миллиардга етган.
-Бу ўсиш асосан гастроллар, фильмлар ва илк альбомлари ҳуқуқларини қайта сотиб олиш ҳисобига амалга оширилган.
“Swiftonomics” – бизнес модел ва стратегия
-Свифт анъанавий студиялар тизимига қарши чиқиб, фойдали бизнес келишувларини шахсий имиджи ва брендига айлантирган.
-“Swiftonomics” тушунчаси – Тайлорнинг иқтисодий стратегияси, бу санъаткорлар эмас, балки продюсерлар асосий даромадни оладиган тизимга қарши чиқишдан пайдо бўлган.
Концерт турлари ва маҳаллий иқтисодиётга таъсири
-Eras Tour гастроллари 51 шаҳар иқтисодиётига беқиёс таъсир кўрсатди.
-Шимолий Америкада чипта сотувидан 2,2 миллиард доллар фойда келтирилди.
-Мухлислар (Swifties) АҚШда тахминан 5 миллиард доллар саёҳат, меҳмонхона, озуқа ва сувенерларга сарфлади.
-Гастроллар шаҳар марказларида автомобиль ҳаракати ва меҳмонхоналар бандлигини кескин оширди.
Концерт фильми ва фильм тарқатиш стратегияси
-Taylor Swift: The Eras Tour фильми пандемиядан кейин кинотеатр бозори учун мислсиз туртки бўлди.
-AMC билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик Свифтга умумий даромаднинг катта улушини олиш имконини берди.
-Янги фильм – Taylor Swift: The Official Release Party of a Showgirl – фақат релиз кечаси тарзида бир ҳафтада намойиш этилади ва АҚШдаги даромади 30–35 миллион доллар орасида бўлиши кутилмоқда.
Мусиқий каталог ва интеллектуал мулк
-Свифт 2019 йилдан бери яратган мусиқа асарларининг умумий қиймати 400 миллион доллар атрофида баҳоланган.
-Илк альбомлар устидан мастер ёзувлар ҳуқуқини қайта сотиб олиб, Taylor’s Version қайта ёзилган альбомлари устидан тўлиқ назоратга эга бўлди.
Стриминг ва янги бизнес модел
-Spotify маълумотларига кўра, охирги икки йилда дунё бўйича энг кўп тингланган ижрочи.
-Альбомлар 100 маротабадан ортиқ платина мақомига эришган.
-Стриминг хизматлари асосий даромад манбаи бўлиб, фақат альбом сотишдан кўра кўп каналли бизнес модел яратилган:мерч (брендланган маҳсулотлар)
-коллекцияга мўлжалланган винил ва кассеталар
-концерт турлари
-фильмлар
Тайлор Свифт нафақат ижодий муваффақият, балки “Swiftonomics” орқали бутун иқтисодий механизмни яратди. Унинг стратегияси фақат альбом ёки чипта сотишдан эмас, балки турли платформалар ва бизнес йўналишлари орқали миллиардлар яратиш имконини бермоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!