27 сентябрь куни пойтахтдаги Алишер Навоий кино саройида “Тошкент минерал сувининг афсоналари ва сирлари” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Кинолентада 1371 метр ер ости қатламидан олинадиган, таркибида кальций, магний ва кремний каби инсон саломатлиги учун фойдали табиий моддалар мавжуд бўлган сув ҳақида сўз боради.
Фильмни машҳур режиссёр Сардор Исхаков суратга олган. Унда тарихчилар, олимлар ва тиббиёт мутахассислари “Тошкент суви”нинг яратилиш тарихи, унинг шифобахш хусусиятлари ҳамда аҳамияти ҳақида ўз фикр ва хотираларини баён этган.
Бу сув — оддий шиша ичидаги ичимлик эмас. У тарих, табиат ва инсон хотираси уйғунлашган соф илҳом манбаидир. “Тошкент суви” нафақат ташналикни босади, балки асрлар қаърида яширинган табиий мўъжизанинг рамзи сифатида ҳам қадрланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!