date

Тейлор Свифт Billboard чартининг барча 10 поғонасини эгаллади

Тейлор Свифт Billboard чартининг барча 10 поғонасини эгаллади

Америкалик поп юлдуз Тайлор Свифт яна бир тарихий рекордни янгилади. Унинг “The Life of a Showgirl” номли янги альбоми дунёдаги энг нуфузли чартлардан бири бўлган Billboard Hot 100 рейтингида илк 10 та поғонани тўлиқ эгаллади.

Чартнинг биринчи ўрнидан альбомнинг етакчи сингли — “The Fate of Ophelia” жой олди. Шу билан бирга, 11 ва 12-ўринларда ҳам Свифтнинг ушбу альбомдаги қўшиқлари жойлашди.

Тейлор Свифтнинг бу ютуғи унинг 12-сонли студия альбоми билан боғлиқ. Ушбу диск 2025 йил 3 октябрда расман сотувга чиқди ва унда 12 та қўшиқ жамланган. Улар орасида хонанда Сабрина Карпентер билан ҳамкорликда яратилган композиция ҳам бор. Мусиқа танқидчилари альбомни асосан поп ва soft rock жанридаги замонавий ва илҳомли асар сифатида баҳоламоқда.

Альбомни яратиш жараёнида Свифт ўзининг илгари “Shake It Off” ва “Blank Space” каби хитларини яратган машҳур продюсерлар Макс Мартин ва Шеллбек билан яна ҳамкорлик қилди. Бу креатив жамоа яна бир бор Тайлорнинг ижодий чўққиларга чиқишига ҳисса қўшгани айтилади.

“The Life of a Showgirl” тақдим этилганидан сўнг қисқа вақт ичида барча треклар Billboard чартида юқори ўринларга кўтарилди. Биринчи ҳафтадаёқ миллионлаб нусхаларда сотилди ва стриминг платформаларида рекорд даражада тингланди.

Шу билан бирга, альбом билан боғлиқ видеолойиҳалар, клиплар ва Тайлор Свифтнинг интервьюлари ижтимоий тармоқларда вирусли тарзда тарқалди. Унинг саҳнадаги образи, мусиқий ғоялари ва фанатлар билан муносабати яна бир бор жаҳон оммаси диққат марказида бўлди.

Маълумот учун, Тайлор Свифт бугунги кунда нафақат мусиқий рекордлар соҳиби, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам етакчи саноат намоёндаларидан бири ҳисобланади. У Гиннес рекордлар китобига тарихдаги энг даромадли концерт тури ташкил этган хонанда сифатида кирган.

2023 йилда “Йил одами” деб тан олинган, 2024 йилда эса Forbes нашри уни дунёдаги энг бадавлат миллиардерлар қаторига киритган. Мутахассислар фикрича, Свифтнинг янги альбоми нафақат унинг ижодий салоҳиятини, балки замонавий мусиқа бозоридаги таъсирини яна бир бор намоён этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Тейлор Свифт Billboard чартининг барча 10 поғонасини эгаллади