«X-Men» юлдузи Патрик Стюарт 86 ёшида вафот этди

Британиялик машҳур актёр, «X-Men» фильмларида профессор Чарльз Ксавье образини гавдалантирган Патрик Стюарт 86 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У 28 октябрь куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида вафот этган. Бу ҳақда актёрнинг оиласи маълум қилди.
Оила аъзоларининг билдиришича, актёр сўнгги вақтларда Альцгеймер касаллиги ва Леви таначалари билан боғлиқ деменция билан курашиб келган. Унинг вафоти чоғида севимли рафиқаси Санни Озелл ёнида бўлган.
Патрик Стюарт жаҳон киносидаги ўзига хос образлари билан миллионлаб томошабинлар меҳрини қозонган. У айниқса, «X-Men» фильмлар туркумидаги профессор Чарльз Ксавье ҳамда «Star Trek» асаридаги капитан Жан-Люк Пикар роллари орқали бутун дунёга танилган.
Актёрнинг ижодий фаолияти олти ўн йилдан ортиқ давом этган. У театр саҳнаси, телевидение ва кинода кўплаб муваффақиятли ролларни ижро этиб, санъат оламида ўчмас из қолдирди.
Патрик Стюартнинг вафоти ҳақидаги хабардан сўнг кино санъати вакиллари ҳамда мухлислар ижтимоий тармоқларда ҳамдардлик билдириб, унинг бой ижодий меросини ёдга олмоқда.






























Изоҳлар 0
…