11:53 / 26.01.2017
12 380

“Миллион” апрелда Даврон Кабуловсиз концерт беради?!

“Миллион” апрелда Даврон Кабуловсиз концерт беради?!

Хабарингиз бор, икки ярим йиллик танаффусдан сўнг “Миллион” жамоси 2016 йилнинг 14-21 сентябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида навбатдаги концерт дастурини тақдим этган эди. Мазкур концерт дастури дисклари сотувга чиққанидан кейин шов-шувлар тинмади.

Бу орада эса “Миллион”чилар аллақачон янги концерт дастурига тайёргарликни бошлаб юборган эди. Гуруҳнинг галдаги концерт дастури жорий йилнинг 24-28 апрель кунлари бўлиб ўтади. Концерт кунлари ҳақидаги маълумотлар берилган афишани гуруҳ аъзолари бугун ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифалари орқали эълон қилдилар, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Эътибор қилсангиз, афишада гуруҳ аъзоси Даврон Кабулов кўринмайди. Бу Даврон жамоани тарк этган, дегани эмас, бизнингча. Боиси у ҳам мазкур афишани ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирди. Бироқ Даврон Кабуловнинг сурат остига “Ҳар қандай вазиятда ҳам биз бир жамоамиз”, деб ёзиб қолдиргани одамлар орасида турли хил гап сўзларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Фикримизча, суратни тайёрлашда одамларнинг эътиборини тортиш учун реклама “ўйини”дан фойдаланилган. Яна ким билсин, қолганини вақт кўрсатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Миллион” апрелда Даврон Кабуловсиз концерт беради?!