date
views 8 593

“Ўзбеккино” МА Бош директорига янги ўринбосар тайинланди

“Ўзбеккино” МА Бош директорига янги ўринбосар тайинланди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директорига янги ўринбосар тайинланган. Бу ҳақда Қалампир.уз сайти хабар берди.

Маълум қилишинича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 январдаги қарорига асосан Низами Жалолович Маҳмудов “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директорининг ўринбосари этиб тайинланган.

Низами Маҳмудов шу кунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими лавозимида фаолият юритган. Ундан олдин кўп йиллар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари сифатида самарали меҳнат қилган.

Маълумот учун, 2016 йилнинг январь ойида актёр Отабек Мусаев “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори этиб тайинланган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Ўзбеккино” МА Бош директорига янги ўринбосар тайинланди