
Қозоғистонлик машҳур рэп ижрочиси Say Mo Тошкент шаҳрига ташриф буюриб, мухлислари билан учрашди. Унинг ташрифи ижодий турне доирасида ташкил этилган бўлиб, бир қатор шаҳарлардан кейин Тошкент ҳам тўхташ пунктларидан бирига айланди.
Say Mo концерт дастурини Тошкент марказида жойлашган саҳналардан бирида тақдим этди. Ушбу тадбирда ёшлар, санъат ихлосмандлари ва интернет орқали уни кузатиб борувчи мухлислар иштирок этди. Концерт давомида Say Mo ўзининг машҳур треклари ҳамда янги ижод намуналарини жонли ижро этди.
Тадбирдан сўнг репер мухлислари билан бевосита суҳбат қурди, суратга тушди ва интервьюлар берди. Айниқса, ижтимоий тармоқларда Say Mo'нинг Тошкент кўчаларидаги видеолавҳалари кенг тарқалди. Унга кўра, рэпер Ўзбекистон маданияти ва меҳмондўстлигидан катта таассурот олганини билдирган. Say Mo келгусида ўзбек артистлари билан ҳам ҳамкорлик қилиш ниятида эканини айтди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.