22:50 / 28.01.2017
41 133

Актриса Саида Саидбекова турмушга чиқди (фото)

Актриса Саида Саидбекова турмушга чиқди (фото)

Актриса Саида Саидбекова 28 январь, шанба куни турмушга чиқди. Бу ҳақда унинг ҳамкасби, актриса Муқаддас Саъдуллаева Instagram’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

«Саида, бахтли бўлинг! Тақдирингиз ҳамиша гўзал бўлсин! Айтиб ўтаман: Саида Саидбекова Instagram’да йўқ, унинг номидан очилган профил эса сохта!», — деб ёзган Муқаддас Саъдуллаева ўз хабарида.

Instagram’да тақдим этилган маълумотга кўра, тўй маросими Тошкентдаги «Версаль» тўйхонасида бўлиб ўтган.

Аввалроқ Саида Саидбекова январь охирида турмушга чиқиши кутилаётгани, бўлажак турмуш ўртоғи шоу-бизнес оламидан йироқ бўлгани сабаб, актрисани барча ижтимоий тармоқлардан чеклаб қўйгани ҳақида хабар берилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Актриса Саида Саидбекова турмушга чиқди (фото)