date

“Ҳайвонлар шаҳарчаси 2” жаҳон прокатида янги рекорд ўрнатди

“Ҳайвонлар шаҳарчаси 2” жаҳон прокатида янги рекорд ўрнатди

“Ҳайвонлар шаҳарчаси 2” (“Zootopia 2”) фильми премьерасидан фақат бир ҳафта ўтган бўлса-да, жаҳон прокатида 556 миллион долларга яқин даромад тўплади. Мультфильм нафақат рекорд ўрнатди, балки АҚШдан ташқаридаги энг кўп даромад келтирган анимацион фильмга айланди. Бу ҳақда Deadline нашри хабар берди.

Ҳозирда, ушбу анимацион картина тарихдаги энг юқори даромадлар билан катта старт олган глобал фильмлар орасида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи уч ўриннинг барчаси ҳам Disney’га мансуб фильмларга тегишли. Ушбу учта кинонинг ўрнида:

“Қасоскорлар: Финал” (1,2 миллиард доллар)

“Қасоскорлар: Чексизлик жанги” (640,5 миллион доллар)

“Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ” (600,5 миллион доллар) жойлашган.

Ҳайвонлар шаҳарчаси 2 фильмнинг иккинчи қисмида Жуди ва Ник янгидан полициячилар сифатида тайинланиб, ўзаро муносабатларини мустаҳкамлаш учун жуфтлик терапиясидан ўтади. Уларнинг терапевти эса янги қаҳрамон – квокка Фаззби бўлади. Терапия жараёнида, Жуди ва Ник янги бир ишда иштирок этишга мажбур бўлади. Уларнинг вазифаси – ҳайвонлар мегаполисининг барчасини бошқа оламга агдарган заҳарли илон Гарини тўхтатиш.

Маълумот учун, “Ҳайвонлар шаҳарчаси” 2016 йилда Walt Disney Animation Studios томонидан яратилган ва киноэкранларга чиқарилган машҳур анимацион фильмдир. Ундаги воқеалар Зутопия номли катта ва замонавий шаҳарда рўй беради. Бу шаҳарда ҳар хил ҳайвонлар инсонлар каби бирга яшаб, ишлаб, ўқиб, турли соҳаларда фаолият юритиб тинч ва фаровон ҳаёт кечиришади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Ҳайвонлар шаҳарчаси 2” жаҳон прокатида янги рекорд ўрнатди