date

Юлдуз Усмонованинг катта набираси мухлисларни ром этди (видео)

Юлдуз Усмонованинг катта набираси мухлисларни ром этди (видео)

Хонанда Юлдуз Усмонованинг катта набираси бувиси учун ўз қўллари билан таом тайёрлади. Ушбу самимий ва меҳрга тўла лаҳзалар акс этган видео ижтимоий тармоқларда эълон қилиниб, қисқа фурсатда мухлислар эътиборини тортди.

Юлдуз Усмонова набираси томонидан тайёрланган таомни татиб кўриб, унинг жуда мазали чиққанини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, набираси Саидни “бувинг айлансин” дея эркалаб, меҳр билан бағрига босди. Буви ва набира ўртасидаги самимий муносабат томошабинларда илиқ туйғулар уйғотди.

Мазкур видео мухлислар томонидан илиқ қарши олиниб, кўплаб самимий ва ижобий изоҳларга сабаб бўлди. Кузатувчилар Нилуфар Усмонованинг катта ўғли Саиднинг бувисига бўлган ҳурмати, меҳрибонлиги, одоби ва ўзини тутиши ҳамда камтарлигини алоҳида эътироф этишди. Кўпчилик Саидни тарбияли ва кибрга берилмаган йигит сифатида илиқ фикрлар билан мақташди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонованинг катта набираси мухлисларни ром этди (видео)