date

Amazon Tomb Raider сериали учун янги актёрларни тасдиқлади

Amazon Tomb Raider сериали учун янги актёрларни тасдиқлади

Amazon “Tomb Raider” асосидаги сериалнинг кенгайтирилган актёрлар таркибини расман эълон қилди: лойиҳа учун бирйўла 11 нафар ижрочи тасдиқланди. Энг эътиборли янгиликлардан бири — Сигурни Уивернинг иштироки бўлиб, аввал бу ҳақда ички манбалар гапирган, энди эса маълумот расмий тасдиғини топди. Бу ҳақда playground.ru хабар беради.

Уивер сериалда Лара Крофтнинг қобилиятларига қизиқадиган, таъсирчан ва сирли аёл — Эвелин Уоллис образини гавдалантиради. Шунингдек, томошабинларга “Гарри Поттер”даги Люциус Малфой роли билан таниш Жейсон Айзекс ҳам актёрлар сафига қўшилди: у бош қаҳрамоннинг амакиси Атлас де Морнени ижро этади.

Батлер Уинстон ролини Билл Патерсон, техник ёрдамчи Зип ролини эса Мартин Бобб-Семпл ўйнайди. Бундан ташқари, Жек Бэннон, Селия Имри, Жон Хеффернан, Патерсон Жозеф, Саша Лусс, Жулетт Мотамед ва Август Витгенштейн ҳам сериалда кўриниш беради — уларнинг барчаси айнан шу лойиҳа учун яратилган оригинал қаҳрамонларни ижро этади.

Ижтимоий тармоқларда эса айрим мухлислар кастинг юзасидан кинояли изоҳлар қолдирди: кимдир Уивер қаҳрамони “майдонга чиқмай, фақат йўл очиб, экспедицияга учиб кетиши”ни тахмин қилган, бошқалар эса эълон билан бирга қўйилган сурат танловини танқид қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Amazon Tomb Raider сериали учун янги актёрларни тасдиқлади