date

Актриса Айсанем Юсупованинг бўлажак турмуш ўртоғи қандай бўлиши керак?

Актриса Айсанем Юсупованинг бўлажак турмуш ўртоғи қандай бўлиши керак?

Айсанем Юсупова турмуш қуриш ҳақида гапирганда ҳам ростини айтади: “Шу касбни танлаб, турмушга чиқмаганимдан афсусланаман”, дейди у. Лекин бу афсус унинг йўли тугаганини англатмайди. Айсанем ҳали ижод қилишини, баланд чўққиларга чиқишини, энг яхши роллари олдинда эканини очиқ тан олади.

Унинг сўзларига кўра, агар турмуш ўртоғи “санъатни йиғиштир” деса, у йиғиштира олади. Аммо Айсанем шу ерда жуда муҳим савол қўяди: бу инсон шунча йиллик меҳнатга, оиласининг 6 йил ўқитганига, кино оламининг “қийин” шароитида чидаб келганига арзийдими? Яъни масала фақат “турмуш” эмас, масала — ким билан турмуш, қайси нарса учун воз кечиш.

Бўлажак турмуш ўртоғи ҳақида Айсанемнинг талаблари ҳам бор. 

Унинг айтишича, Аввало, руҳлар бирбирига мос бўлиши керак. Кўзимга қараб ички ҳолатимни, кўнглимда нима кечаётганини ҳис қиладиган, сўзсиз ҳам тушунадиган инсон бўлиши лозим. “Энг муҳими —бўя айтганимдек руҳлар бир-бирига тўғри келиши”, дейди актриса.

Айсанемнинг ҳаётидаги энг оғир кунлар эса онаси оғир операцияни бошдан кечирган вақтларга тўғри келган. У пайтларда қандай яшаганини ҳам яхши эсламаслигини айтади: табиблар “кеч келибсизлар” деган, “ҳаракат қиламиз, лекин жавоб бермаймиз” деган оғир гаплар айтилган. Ҳозир онаси яхши, лекин Айсанем учун онаси ҳануз куч манбаи: “дўстим ва сирдошим — онам”, дейди у.

Актрисанинг ёмон одатлари борми?

— Буни атрофимдагилар кўпроқ билади. Кўпинча нега бунчалик қайсарсиз, дейишади. Аслида табиатан камгапман, ролларда ҳам кўпроқ кам гапирадиган қаҳрамонларни танлайман, одамларни ҳам ўз табиатимга мос тушадиганларини танлаб мулоқот қиламан . Мен “ҳадеб очиқ бўлиш”дан кўра, сирлироқ бўлиб, ўз ишимни аниқ билиб қилишни маъқул кўраман, дейди актриса.

Айсанем Юсупованинг ютуқлари ҳам салмоқли. У 2024 йилда “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган. “Олтин Ҳумо — 2023” миллий кинотақдимотида у иштирок этган “Ўзбек қизи” фильми “Йилнинг энг яхши фильми” деб топилган, Тожикистондаги халқаро кинофестивалда эса шу роли учун “Энг яхши актриса” сифатида эътироф этилган. Шунингдек, Маданият вазирлигининг “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонига ҳам сазовор бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Актриса Айсанем Юсупованинг бўлажак турмуш ўртоғи қандай бўлиши керак?