date

Муниса Ризаеванинг “Арзимайсан” дуети мухлисларни бефарқ қолдирмади (аудио)

Муниса Ризаеванинг “Арзимайсан” дуети мухлисларни бефарқ қолдирмади (аудио)

Хонанда Муниса Ризаева кеча, 5 феврал куни мухлислари учун “Арзимайсан” номли янги қўшиғини тақдим этди. Ушбу тарона хонанда Тоир Ахмед билан ҳамкорликда, дует тарзида ижро этилган.

Ҳар бир қалбда умид билан бошланган, аммо афсус билан якун топган ҳикоялар бўлади. “Арзимайсан” ана шундай битмаган достон, сўниб қолган туйғулар ва пучга чиққан орзулар ҳақида сўзлайди. Алданган ишонч, беҳуда сарфланган вақт ва юракдаги оғриқли армон ҳар бир сатр ва ҳар бир оҳангда яққол акс этади.

Мазкур дует гўё икки қалб ўртасидаги сўнгги суҳбатни эслатади. Бир томонда умидсизлик ва хиёнат азоби, иккинчи томонда эса вазиятни тан олишга мажбур бўлган қалбнинг совуққон ва сокин оҳанги жаранглайди.

“Арзимайсан” — бу фақатгина айрилиқ ҳақидаги қўшиқ эмас, балки ўз қадрини англаб, ортга қарамасдан яшашга қарор қилган инсоннинг қатъий танловидир.

Тарона синган юракларга малҳам бўлиб, ҳар қандай вазиятда ҳам инсон аввало ўзини қадрлаши лозимлигини эслатади.

Қўшиқ муаллифи ва бастакори — Шаҳзод Азадов.

Қисқа фурсат ичида ушбу дует 35 мингга яқин тингланиб, ижтимоий тармоқларда 100 дан ортиқ илиқ изоҳлар қолдирилди. “Арзимайсан” қўшиғи мухлислар томонидан жуда илиқ кутиб олинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаеванинг “Арзимайсан” дуети мухлисларни бефарқ қолдирмади (аудио)