date

Дизайн жамоасининг аъзоси Дилшодбек Мусабеков вафот этди

Дизайн жамоасининг аъзоси Дилшодбек Мусабеков вафот этди

Ўзбекистон санъати ва кулгу олами яна бир оғир жудоликни бошдан кечирди. «Дизайн» шоу жамоаси аъзоси, кўплаб мухлислар меҳрини қозонган Дилшодбек Мусабеков 13 февраль куни оламдан ўтди.

Марҳум ўзининг саҳнадаги табиийлиги, самимий чиқишлари ва ёдда қоладиган ҳазиллари билан томошабин қалбидан жой олган эди. Унинг вафоти нафақат яқинлари, балки минглаб мухлислар учун ҳам катта йўқотиш бўлди.

Айрим манбаларда Дилшодбек Мусабеков 50 ёшида вафот этгани ҳам қайд этилган. Шу кунларда ижтимоий тармоқларда ҳам ҳамкасблари ва мухлисларидан таъзия ва хотира сўзлари кўпайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Дизайн жамоасининг аъзоси Дилшодбек Мусабеков вафот этди