Хуснора: 2025 йил мен учун саёҳатлар билан унутилмас бўлди

Хуснора 2025 йил ўзи учун жуда кўп саёҳатлар ва унутилмас хотираларга бой бўлганини таъкидлади. У йил давомида турли қитъа ва ҳудудларда бўлиб, ўзини илҳомлантирадиган, одатдагидан фарқ қиладиган йўналишларни танлаганини айтди. Хусусан, у шимолий ёғдуларни ўз кўзи билан кўргани, шунингдек, яна бир бор Исландияга боргани, Африка қитъасида саёҳат қилгани ҳамда табиати билан машҳур бўлган Камчатка ҳудудига сафар уюштирганини алоҳида қайд этди.
— Бир сўз билан айтганда, мен бошқача, оммавий бўлмаган ва инсонни руҳан ўзгартирадиган саёҳатларни яхши кўраман, — деди у.
Журналистнинг “Саёҳат инсонга нима беради?” деган саволига жавоб берар экан, Хуснора ҳар бир сафар инсон онгини янгилашини, фикрлаш тарзини ўзгартиришини ва дунёқарашини сезиларли даражада кенгайтиришини таъкидлади.
— Ҳар бир саёҳат инсонни бошқача ўйлашга ўргатади, ҳаётга қарашини бойитади. Менимча, инсоннинг шахсий ўсиши учун қилинган энг тўғри сармоя — бу саёҳатларга йўналтирилган сармоядир. Саёҳат орқали инсон ўзини ҳам, дунёни ҳам яхшироқ англай бошлайди, — деди у.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!