Юлдуз Усмонованинг концертига билетлар аллақачон сотиб бўлинди

  • 10 март 2017, 10:54
  • 6 439
  • Маданият
  • Юлдуз Усмонованинг концертига билетлар аллақачон сотиб бўлинди

    Ўзбек эстрадаси қироличаси Юлдуз Усмонованинг 11-23 апрель кунлари бўлиб ўтадиган концертига барча билетлар сотиб бўлинди, деб хабар бермоқда Sputnik нашри.

    Буни тушунса бўлади — Юлдуз Усмонова анчадан буён Ўзбекистонда катта концерт дастурини намойиш этмаётганди. Хонанда ўтган йил декабрида мамлакат Конституцияси қабул қилинганлигига бағишлаб ўтказилган тантаналарда қилган чиқиши орқали катта саҳнага қайтди.

    Таъкидлаш жоизки, Усмонова кўрсатилган муддат оралиғида бир ёки иккита эмас, балки ҳар куни мухлислари учун чиқиш қилади. Бугунги кунда "Истиқлол" санъат саройи 3900 томошабинни сиғдира олиши ҳисобга олинса, шунча кун давомида анчагина томошабин концертдан баҳраманд бўлади. Шунга қарамасдан, минглаб мухлислар севимли хонандасининг концертига кириш учун имконият қидиришмоқда.

    Ижтимоий тармоқлар ортиқча билет бўлса сотишларини сўраб ёзилган илтимосларга тўлиб кетган, одамлар кассаларда ўта узун навбат бўлгани учун билет сотиб олишолмаганини муҳокама қилишмоқда. Ҳозир ҳамма кассаларга қўшимча билетлар чиқарилишини кутмоқда.

    Бу вазиятдан олибсотарлар фойдаланишга уринишмоқда. Кўпчилик мухлисларнинг айтишларича, уларга билетнинг ўз нархидан бир неча баравар қиммат нархда билет таклиф қилишган. Лекин бу билетлар ҳақиқий эканлигига ким кафолат беради?

    Хонанданинг мухлисларини ажойиб шоу-дастур кутмоқда. Эстрада қироличаси мухлислари учун севимли бўлиб қолган ҳамда янги қўшиқларини тақдим этади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Юлдуз Усмонованинг концертига билетлар аллақачон сотиб бўлинди