date
views 8 456

"Трансформерлар" бешинчи қисми янги трейлери чиқди

"Трансформерлар" бешинчи қисми янги трейлери чиқди

Paramount Pictures студияси "Трансформерлар" янги қисмининг иккинчи трейлерини тақдим этди, деб хабар беради Кун нашри.

Франшизанинг "Трансформерлар: Сўнгги рицарь" номли бешинчи эпизодида робот-автоботлар яна инсониятни душман кайфиятидаги десептиконлардан қутқаради. Янги қисмдаги бош салбий қаҳрамонга десептиконлар ишлаб чиқарувчиси Гальватрон айланади.

Фильм бюджети 260 миллион долларга тенг, унда бош ролларни Энтони Хопкинс, Марк Уолберг, Лора Хэддок, Жон Гудман ва Стэнли Туччи ижро этган. Суратга олиш ишларида “дунёдаги энг ёлғиз ит” – Фрея лақабли стаффорд ҳам қатнашди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » "Трансформерлар" бешинчи қисми янги трейлери чиқди