date

Гулсанам Мамазоитова янги қўшиғи билан мухлисларини хурсанд қилди (аудио)

Гулсанам Мамазоитова янги қўшиғи билан мухлисларини хурсанд қилди (аудио)

Хонанда Гулсанам Мамазоитова мухлисларига яна бир янги ижодий совға тақдим этди. Санъаткор 6 март куни “Онам чиройли” номли янги таронасини ўзининг YouTube канали орқали тингловчилар эътиборига ҳавола қилди.

Айни пайтда қўшиқ аудио шаклда эълон қилинган бўлиб, қисқа вақт ичида интернет фойдаланувчилари орасида катта қизиқиш уйғотди. Тарона жойланганидан сўнг атиги тўрт кун ичида 220 мингдан ортиқ марта тингланди.

Тингловчилар қўшиқни илиқ кутиб олди. Изоҳлар бўлимида мухлислар тарона мазмуни, мусиқаси ва хонанданинг ижроси ҳақида кўплаб ижобий фикрлар қолдириб, асарни юқори баҳоламоқда.

Маълумки, Гулсанам Мамазоитова ўзининг таъсирчан қўшиқлари ва ўзига хос ижро услуби билан мухлислар меҳрини қозониб келмоқда. Янги “Онам чиройли” таронаси ҳам қисқа фурсат ичида тингловчилар қалбидан жой олишга улгурди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Гулсанам Мамазоитова янги қўшиғи билан мухлисларини хурсанд қилди (аудио)