date

58 ёшли муҳандис лотереяда Пикассонинг асарини ютиб олди

58 ёшли муҳандис лотереяда Пикассонинг асарини ютиб олди

Францияда кутилмаган ва ҳайратланарли воқеа юз берди. Парижда яшовчи эркак хайрия лотереяси орқали қиймати 1 миллион евродан ортиқ бўлган машҳур рассом Пабло Пикассо асарини ютиб олди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Маълум қилинишича, муҳандис ва санъат ихлосманди Ари Ходара ўз ғалабаси ҳақида Christiye’s аукцион томонидан қилинган видеоқўнғироқ орқали хабар топган. Унга 1941 йилда яратилган ноёб асарнинг янги эгасига айлангани айтилганда, у аввалига бу хабарга ишонмай, “Бу ҳазил эмаслигига қандай ишонч ҳосил қиламан?” дея ҳайратланган.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, ушбу хайрия лотереяси доирасида 100 евродан 120 мингдан ортиқ билет сотилган. Натижада Альцгеймер касаллиги бўйича тадқиқотлар учун қарийб 11 миллион евро маблағ йиғилган.

Бу ўйин 2013 йилда йўлга қўйилган “Бир Пикассо — 100 евро эвазига” номли хайрия лойиҳасининг учинчи маротаба ўтказилиши бўлди. Жорий йилги ғолибга эса Пикассонинг ўзига хос услубида, қоғозда гуаш техникасида чизилган “Аёл боши” (Тêте де фемме) асари насиб этди.

Ушбу портретда рассомнинг илҳом париси ва яқин ҳамроҳи, француз сюрреалист рассоми Дора Маар тасвирланган. Мазкур воқеа нафақат санъат ихлосмандлари, балки кенг жамоатчилик орасида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » 58 ёшли муҳандис лотереяда Пикассонинг асарини ютиб олди