Машҳурлик ва йўқотишлар: Гулчеҳра Ибрагимбекованинг ҳаётидан ҳақиқатлар

Гулчеҳра Ибрагимбекова 1951 йил 24 декабрда Самарқанд шаҳрида туғилган. Оилада 5 нафар фарзанд бўлишган: 4 нафар қиз ва 1 нафар ўғил. Актрисанинг ҳаётида қувончли ва қайғули кунлар кўп бўлган. Бир неча йил ичида у онаси, ёлғиз акаси, синглиси ва жиянидан айрилди. Бу йўқотишлар унинг учун катта зарба бўлди.
Актриса 20 ёшида синфдоши Турғунбек Ибрагимбековга турмушга чиқди. Ўзаро турмушда бир ўғил ва икки қизи дунёга келди. Актрисанинг турмуш ўртоғи Маданият коллежида ўқитувчи бўлиб ишлаган, Гулчеҳра Ибрагимбекова ҳам шу коллежда дарс берган.
Гулчеҳра Ибрагимбекова актриса сифатида ўнлаб спектакль ва фильмларда суратга тушган. Актриса ушбу театрлаштирилган спектакллардаги роллари билан томошабинга танилган, хусусан, “Парвона” спектаклидаги Назокат образи уни машҳур актрисага айлантириб, кўплаб мухлислар орттиришига сабаб бўлган.
Актриса режиссёр Иброҳим Расуловнинг 2004 йилда суратга олинган "Бегона баҳор“ фильмидаги золим қайнона роли билан мухлислари ёдида қолган.
Ҳозирги кунда Ўзбек Миллий академик драма театрида фаолият кўрсатади. 2021 йилда актриса 70 ёш юбилейини нишонлади.
Гулчеҳра Ибрагимбекова "Меҳнат шуҳрати“ ордени соҳибаси.
