Синдоровнинг бобосидан Жавоҳир ва Бибисора муносабати ҳақида илиқ гаплар

Синдоровнинг бобосидан Жавоҳир ва Бибисора муносабати ҳақида илиқ гаплар
Қисқача

Жавоҳир Синдоровнинг бобоси набираси Жавоҳир ва Бибисора Ассаубаеванинг муносабатлари ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Унинг сўзларига кўра, Бибисора жуда ақлли ва тарбияли қиз бўлиб, икки ёш болаликдан бирга улғайган ва бир-бирини яхши тушунади. Бобоси уларнинг севги ва севилиш даврида эканини таъкидлаб, оила сифатида уларни қўллаб-қувватлашини ва яхшилик тилашини айтди. Шунингдек, уларнинг дунё миқёсидаги шахматчи сифатидаги ютуқларига ҳам тўхталиб, келажакларига ишонч билдирди.

Жавоҳир Синдоровнинг бобоси набирасининг Бибисора Ассаубаева билан муносабатлари ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Бибисора жуда ақлли ва тарбияли қиз бўлиб, у билан шахсан мулоқот қилган. Айтишича, икки ёш шахматчи болалигидан бирга улғайган ва бир-бирини яхши тушунади.

“Бибисора ҳам жуда ақлли. Мен у билан гаплашганман. Улар ёшлигидан бирга ўсган. Жавоҳир ҳам билимли ва пухта фикрлайдиган инсон. У ҳаётда ҳам, ёр танлашда ҳам кўп жиҳатларни ҳисобга олади. Ҳозир улар севиш ва севилиш даврида. Биз эса уларни қўллаб-қувватлаймиз ва фақат яхшилик тилаймиз”, — деди у.

Бобосининг таъкидлашича, бу икки ёш нафақат шахсий ҳаёти, балки халқаро майдондаги ютуқлари билан ҳам эътиборга сазовор. Улар бугун дунё миқёсида тан олинган шахматчилар бўлиб, ўз иқтидори билан кўпчиликни ҳайратга солмоқда.

Шу боис, оила аъзолари уларнинг келажагига ишонч билан қараб, икки ёшга фақат омад ва ёруғ йўл тиламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар