Абдулла Қурбонов устози билан бир тўйда содир бўлган қизиқарли воқеани очиқлади

Абдулла Қурбонов устози билан бир тўйда содир бўлган қизиқарли воқеани очиқлади
Қисқача

Хонанда Абдулла Қурбонов "24/7 подкаст" дастурида устози Мухриддин Холиқов билан бир тўйда содир бўлган қизиқарли воқеани эслаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, тўйда уларга берилган пулларни тартибга келтираётганда, ичидан чет эл валютаси чиқиб қолган. Устоз санъаткор бу пулдан хавфсираб, унинг олиб қўйилишига қарши чиққан, бу эса Абдулла Қурбоновда катта таассурот қолдирган. Шунингдек, хонанда 40 йиллик ижоди давомида чин эътироф ва машҳурлик ҳар доим ҳам сон билан ўлчанмаслигини таъкидлади.

Хонанда Абдулла Қурбонов “24/7 подcаст” дастурида устоз санъаткори — Мухриддин Холиқов билан бир тўйда содир бўлган қизиқарли ва бироз кутилмаган воқеани эслаб ўтди.

Санъаткорнинг айтишича, бир сафар устози билан тўйга борганида, уларга берилган пуллар Абдуллага топширилган. У эса ўша пулларни тартибга келтираётган пайтда кутилмаган ҳолатга дуч келганини айтади.

Унинг сўзларига кўра, воқеа қуйидагича бўлган:

“Муҳриддин ака билан бир кун бир тўйга бордик. Пулларини менга бердилар, мен уларни олиб турдим. Кейин 'Абдулла, пулларни тахланглар' дедилар. Мен уларни тахлаётганимда ичидан 20 доллар кимдир қистирган пул чиқиб қолди. Шунда устозим бироз чўчиб кетдилар. 'Йўқот бу пулни, бор йўқот бу балони', дедилар. Мен 'Нега, Муҳриддин ака?' десам, 'Қамалиб кетамиз', дедилар. Кейин мен ҳазил қилиб, 'Кимдир қистирибди, олиб қўйинг, чет элга чиқсангиз ишлатасиз', десам, у киши 'Йўқ, пули бошидан қолсин' деб туриб олдилар.”

Абдулла Қурбонов ушбу воқеани эслар экан, устозининг эҳтиёткорлиги ва ҳаётий қарашлари ўзида катта таассурот қолдирганини таъкидлади.

Шунингдек, санъаткор 40 йилдан ортиқ ижодий фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб, халқ орасида машҳурлик ва чин эътироф ҳар доим ҳам сон билан ўлчанмаслигини айтди:

“Мана 40 йилдан бери халқ хизматидаман. 40 минг хил ашулачиларни кўрдим. Лекин уларнинг орасидан халқ яхши кўрадиган, чин дилдан эъзозлайдиган санъаткорлар саноқли. Таниқли кўп, лекин севимли бўлиш ҳаммага ҳам насиб этмайди,” — дея сўзини якунлади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар