Бибисора Ассубаева: "Энг қадрли ва яқин дўстим Тошкентдан"

Қозоғистонлик машҳур шахмат маликаси, уч карра дунё тахтига чиққан чемпион Бибисора Ассубаева Instagram ижтимоий тармоғидаги кузатувчилари билан дилдан суҳбат қурди. Мулоқот давомида у Ўзбекистонга бўлган илиқ меҳри ва шахсий ҳаётига доир қизиқарли саволларга очиқ-ойдин жавоб қайтарди.
"Тошкент таомларининг таъми бетакрор"
Ўзбекистонлик ишқибозлардан бири спортчига: “Тошкентда ҳеч меҳмон бўлганмисиз? Юртимизда мухлисларингиз ниҳоятда кўп, айниқса, сўнгги икки ҳафтада уларнинг сони кескин ортди”, дея мурожаат қилди. Бибисора ушбу саволга жавоб берар экан, пойтахтимиз у учун қадрдон маскан эканини тан олди:
Ўзбекистондаги мухлислар билан учрашув яқинми?
Ассубаева Ўзбекистондаги ишқибозлари сони ҳақиқатдан ҳам ортиб бораётганини тасдиқлади. Спортчининг сўзларига кўра, ҳозирда кўплаб ҳаваскорлар ундан Тошкентда қизлар учун алоҳида учрашув (fan-meeting) ўтказишни илтимос қилишмоқда. Бибисора бу қизиқарли таклифларни жиддий ўйлаб кўраётганини ва яқин орада мухлислар билан юзма-юз дийдор кўришиши мумкинлигини ишора қилди.
Сирли дўстлик ва мухлислар эътибори
Бу саволларнинг пайдо бўлиши бежиз эмас. Сўнгги ҳафталарда ижтимоий тармоқ кенгликларида Бибисора Ассубаева ва ўзбекистонлик иқтидорли ёш гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ўртасидаги самимий ва дўстона мулоқотлар маҳаллий шахматсеварларнинг диққат марказида бўлиб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!