date

Хонанда Мустафо "Қироличам" қўшиғи билан бир кунда қанча уйга киргани ҳақида сўзлаб берди

Хонанда Мустафо "Қироличам" қўшиғи билан бир кунда қанча уйга киргани ҳақида сўзлаб берди

Ўзбек шоу-бизнес вакили Мустафо “Қироличам” қўшиғи орқали қанчалик талаб юқори бўлгани ҳақида қизиқарли хотиралари билан ўртоқлашди.

Хонандага журналистлар томонидан айнан шу “Қироличам” қўшиғи билан бир кунда энг кўп нечта хизмат ёки тадбирга таклиф қилингани ҳақида савол берилган. Унинг айтишича, сўнгги 3–4 йил давомида айнан шу қўшиқ сабаб турли тўй ва тадбирларга чақирувлар анча кўпайган.

Хонанда шундай дейди: бир куни, айниқса 8 март байрами арафасида жуда қаттиқ чарчаганини эслайди. Унинг таъкидлашича, айнан шу “Қироличам” қўшиғи билан бир кунда 15–16 тага яқин тадбирда иштирок этган.

Айтишича, эрталаб соат 9 дан бошлаб турли ташкилотларда чиқиш қилган. Айрим жойларда вақт етишмаслиги сабаб тадбирлар вақти ўзгартирилган: масалан, 9 да бўлиши керак бўлган тадбир 10 га кўчирилган. Кейин яна бошқа жойлардан таклифлар тушиб, соат 11 ва 12 ларда ҳам чиқишлар давом этган.

Шу тарзда, бир кун давомида кетма-кет тадбирларда қатнашган хонанда бу ҳолат уни анча чарчатганини очиқ айтди. Унинг сўзларига кўра, айниқса аёллар жамоалари ишлайдиган жойлардан таклифлар кўп бўлган ва улар ушбу қўшиқни жонли ижрода эшитишни хоҳлашган.

Мазкур ҳолат “Қироличам” қўшиғининг қисқа вақт ичида қанчалик оммалашганини яна бир бор тасдиқлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Мустафо "Қироличам" қўшиғи билан бир кунда қанча уйга киргани ҳақида сўзлаб берди