Хонанда Фарҳод оилавий ажримнинг асл сабаби ҳақида очиқ ҳақиқатларни гапирди!

Хонанда Фарҳод шахсий ҳаётидаги муҳим қарорлардан бири — рафиқаси билан ажрашгани ҳақида очиқ фикр билдирди. У интервьюлардан бирида ҳар бир оиланинг ички ҳаёти фақат ўша оиланинг ўзига аён бўлишини таъкидлади.
Фарҳоднинг айтишича, уларнинг ажрими жанжал ёки кескин келишмовчиликлар асосида эмас, балки икки томоннинг розилиги билан юз берган. Хонанда собиқ турмуш ўртоғи билан муносабатлар дўстона руҳда якунланганини айтди.
“Бировнинг оиласига ҳеч ким тушиб кўрмаган, яшаб кўрмаган. Бизда ҳаммаси рози-ризолигида бўлган. У ҳам шу қарорга келган — мен унинг одами эмасман, мен ҳам шу қарорга келганман — у менинг одамим эмас. Биз бу оилани дўстлик нотасида тўхтатганмиз”, — деди хонанда.
“Ажримдан кейин нимани тушундингиз?” деган саволга Фарҳод инсонлар бир-бирини танлаган пайтда турли муҳитлар тўқнашуви юзага келиши мумкинлигини айтди. Унинг фикрича, ҳар ким бошқа тарбия, бошқа қараш ва бошқа ҳаёт муҳитида улғаяди. Баъзан эса айнан шу фарқлар муносабат давом этишига тўсқинлик қилиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!