Шу кунларда “Истиқлол” санъат саройи чинакам маънодаги санъат шинавандаларини ўз бағрига чорламоқда. 10 йиллик танаффусдан сўнг Юлдуз Усмонова яна катта саҳнада соғинган мухлислари учун концерт тақдим этяпти.
Концерт кутилмаган туҳфаларга бош бўлиши билан бирга ташриф буюраётган меҳмонлар билан ҳам лол қолдиришда давом этяпти.
Бир неча кун аввал Юлдуз Усмонованинг концертига АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Памела Спратлен ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Бугун эса ижтимоий тармоқларда яна бир сурат оммалашиб кетди.
Хабарларга кўра, 20 апрель куни ўтказилган навбатдаги концерт кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг оила аъзолари ҳам меҳмон сифатида иштирок этишган. Катта ва бежирим гулдаста билан суратга тушган Юлдуз Усмонова бу гуллар Шавкат Мирзиёев томонидан йўлланганини маълум қилган.
Албатта, бу ташриф нафақат хонандага қувонч, балки фахр ҳам бағишлаши, шубҳасиз.
Алоҳида қайд этиш керак, санъаткорнинг расмий сайтида Instagram‘даги саҳифа сохта ва ёлғон хабарлар тарқатаётгани ҳақида хабар ёзилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди