date

Кутилмаган дуэт: Ботир Қодиров хоразмлик хонандалар билан биргаликда дуэт тақдим этди!

Кутилмаган дуэт: Ботир Қодиров хоразмлик хонандалар билан биргаликда дуэт тақдим этди!

Хонанда Ботир Қодиров мухлислари учун навбатдаги мусиқий янгиликни тақдим этди. Санъаткор ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали янги “Хоразмлик қизлар” номли қўшиғи премьера қилинганини маълум қилди.

Янги тарона бугун YouTube платформасига жойлаштирилди ва қисқа вақт ичида тингловчилар эътиборини тортишга улгурди. Қўшиқ ижтимоий тармоқларда ҳам фаол тарқалиб, мухлислар томонидан муҳокама қилинмоқда.

Мазкур дуэтда хоразмлик санъаткорлар Шаҳло Салаева, Ҳулкар Абдуллаева ва Дилинур ҳам иштирок этган. Турли ижодкорларнинг бир лойиҳада жам бўлиши тингловчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

Мухлислар изоҳларда қўшиқнинг оҳанги, ижроси ва санъаткорлар уйғунлигини юқори баҳоламоқда. Кўпчилик “Хоразмлик қизлар” яқин кунларда тренд қўшиқлардан бирига айланиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Кутилмаган дуэт: Ботир Қодиров хоразмлик хонандалар билан биргаликда дуэт тақдим этди!