Жаҳонгир Отажонов қимматбаҳо автомобилини сотувга қўйди (видео)

Жаҳонгир Отажонов қимматбаҳо автомобилини сотувга қўйди (видео)

Хонанда Жаҳонгир Отажонов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ўзига тегишли автомобиллардан бирини сотувга қўяётганини маълум қилди. Санъаткор ушбу машина ҳозир деярли фойдаланилмаётгани сабаб уни янги эгасига топширишга қарор қилганини айтди.

Видеомурожаатида хонанда автомобилнинг 2021 йилда чиқарилгани ва шу кунгача атиги 37 минг километр йўл босганини таъкидлади.

"Мана шу машинам бекор ётибди. Қизиққанлар бўлса сотаман. 2021 йилги, 37 минг юрган машина. Бир пайтлар бу автомобилни 100 минг доллардан ҳам қимматга олганман. Кимга керак бўлса ёзинглар, келишиб бериб юбораман", — деди Жаҳонгир Отажонов.

Хонанданинг ушбу эълони қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилина бошлади. Кузатувчилар автомобилнинг нархи ва ҳолати ҳақида қизиқиш билдириб, изоҳларда турли фикрларни ёзиб қолдиришмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар