ЖЧдан кейин мухлислар йиғилган майдонлар чиқиндига тўлди (видео)

ЖЧ финалини катта экранлар орқали томоша қилиш учун минглаб мухлислар Испаниянинг турли шаҳарларидаги майдонларга йиғилди. Испания терма жамоасининг чемпион бўлгани эълон қилингач, мухлислар кўчаларда ва майдонларда узоқ вақт ғалабани тантанали тарзда нишонлади.
Бироқ байрам якунлангач, одамлар тўпланган ҳудудлар пластик бутилкалар, қоғоз стаканлар, озиқ-овқат қолдиқлари ва турли маиший чиқиндилар билан қопланиб кетди. Мазкур ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, фойдаланувчилар ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айримлар мухлисларнинг бундай масъулиятсиз муносабатини танқид қилган бўлса, бошқалар бундай ҳолатлар йирик оммавий тадбирлардан кейин тез-тез учраб туришини таъкидлади.
Одамлар тарқалганидан сўнг шаҳар коммунал хизматлари ҳудудларга жалб қилиниб, қисқа вақт ичида майдонлар ва кўчаларни чиқиндилардан тозалаб, яна тартибга келтирди. Бу жараён акс этган лавҳалар ҳам ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.






























Изоҳлар 0
…