Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг коллеждошлари томонидан калтакланиши оқибатида вафот этгани барчани ларзага солди, деб ёзади Даракчи.уз сайти.
Унинг ўлимидан хабардор ҳар бир юртдошимиз Жасурбекнинг ота-онасига далда сўзларини изҳор этишмоқда. Актёр Жавоҳир Зокиров ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига ҳодиса юзасидан қайғудалигини ёзиб қолдирди:
“Жасурбек Иброҳимов билан юз берган ҳодиса миллатимиз фожиаси саналади. Ҳар биримиз бу борада ўз фуқаролик позициямизни билдириб, ҳаққоний ва шаффоф тергов ўтказалиши ҳамда ушбу ҳодисага алоқадорлар албатта жазоланишини талаб қилишимиз керак. Ўсиб келаётган авлод адолатга бўлган ишончини йўқотмаслиги керак. Кўп нарсани қўлдан бой бердик, ҳаракат қилиш вақти келди. Бутун оилам номидан Жасурбекнинг ота-онасига ҳамдардлигимни изҳор этаман”, дейди у.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?