Тошкентда яқин орада замонавий концерт зали барпо этилади. У академик жамоаларнинг бадиий дастурлари намойиш этиладиган, жонли ижрога мўлжалланган бўлади, деб ёзади Кун.уз сайти. Бу Ўзбекистон Президентининг 31 майдаги «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилган.
Янги концерт зали пойтахтнинг қоқ марказида - Бухоро кўчаси, 10-уйда жойлашган бинода фаолият кўрсатади. Ҳозирги кунда ушбу бинода «Тошкент» фонд биржаси жойлашган. Унинг ёнида МУМ, Алишер Навоий номидаги Катта театр ва бошқа маданий объектлар жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига Маданият вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига бинони «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси тасарруфига ўтказиш бўйича таклиф киритиш вазифаси топширилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади