Райҳон Уласенова: «Ҳатто машинамга чип ҳам ўрнатилган»

Райҳон Уласенова: «Ҳатто машинамга чип ҳам ўрнатилган»

«Кимга қўнғироқ қиласиз?» лойиҳасининг илк меҳмони бўлган актриса Райҳон Уласенова қизиқарли саволларга жавоб бериш асносида шахсий ҳаётига оид кутилмаган маълумотни ошкор қилди.

Суҳбат давомида актриса лойиҳанинг кўплаб саволларига жавоб сифатида турмуш ўртоғига қўнғироқ қилишини маълум қилди. Суҳбат якунида эса нега эрига тез-тез мурожаат қилишининг сабабини тушунтирди.

Райҳон Уласенованинг айтишича, эр-хотин тўйдан кейин йиллар ўтиши билан бир-бирига шу қадар яқин бўлиб кетар эканки, ҳар қандай вазиятда турмуш ўртоғига суянади. Пул керак бўлса ҳам, машинаси бузилиб қолса ҳам, маслаҳат зарур бўлса ҳам, ҳатто ўзини ёлғиз ҳис қилганда ҳам унга қўнғироқ қилади.

Актриса ҳатто тез-тез адашиб қолиши сабабли машинасига махсус чип ўрнатилганини ҳам айтди.

«Ҳатто машинамга чип ҳам ўрнатилган. Чунки мени тез-тез йўқолиб қоладиган одатим бор. Четроқ, интернет йўқ жойларга бориб қолсам, дарров эримга телефон қилиб, “Мен ҳозир қаердаман?” деб сўрайман. Улар эса телефондан қараб, “Сен ўша ердасан, уёққа юр, буёққа юр”, деб йўл кўрсатадилар.

Машинам бузилиб қолса ҳам телефон қиламан. Шундоқ келадилар, мен эса уларнинг машинасини миниб кетаман», — деди Райҳон Уласенова.

Актрисанинг бу гаплари ижтимоий тармоқларда ҳам қизиқиш уйғотди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар