Шаҳло Салаева эрига ҳомиладорлигини маълум қилди

Шаҳло Салаева эрига ҳомиладорлигини маълум қилди

Хонанда Шаҳло Салаеванинг оиласига оид қувончли хабар акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Унда хонанда турмуш ўртоғи Вейсел Дулгерга яна фарзандли бўлишини маълум қилгани акс этган. Видеода эр-хотиннинг ушбу янгиликка муносабати акс этган.

Шаҳло Салаева ва Вейсел Дулгернинг муносабатлари сўнгги ойларда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътиборида бўлиб келмоқда. Жуфтлик жорий йил июль ойида Ўзбекистон ва Туркияда тўй маросимларини ўтказган.

Аввалроқ хонанда турмуш ўртоғи билан танишуви, оилавий ҳаёти ва ўғли Мурод билан муносабатлари ҳақида ҳам очиқ гапирган эди.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеодаги хабар кенг муҳокама қилинмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар