Австралияда аёлни бошқа бемор билан адаштириб, нотўғри операция қилишди

1 дақиқа ўқиш106
Австралияда аёлни бошқа бемор билан адаштириб, нотўғри операция қилишди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида 69 ёшли аёл шифохонада бошқа бемор билан адаштирилиб, унга мўлжалланмаган жарроҳлик амалиёти ўтказилгани айтилмоқда. Ҳодиса юзасидан расмий текширув бошланган.

Дебра Бьюкенен 2026 йил 23 январь куни Мельбурн ғарбидаги Joan Kirner Women’s and Children’s Hospitalга кичик жарроҳлик муолажаси учун борган. Унинг мақсади чаноқ соҳасидаги саратон билан боғлиқ тери ҳосиласини олиб ташлаш бўлган.

Бироқ адвокати маълум қилишича, Бьюкенен операциядан уйғонганида унга режалаштирилган муолажа эмас, бошқа бемор учун мўлжалланган жарроҳлик амалиёти бажарилганини билган. Натижада унда доимий чандиқ қолгани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, аёл операциядан сўнг аслида олиб ташланиши керак бўлган саратонли ҳосила сақланиб қолганини билган. Кейинчалик у дастлаб режалаштирилган муолажани олиш учун яна операцияга қайтишга мажбур бўлган.

Бьюкененнинг адвокати Эррин Монсалве Фирнинг айтишича, ҳодиса бемор хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бир қатор назорат чоралари ишламагани ёки бажарилмаганини кўрсатиши мумкин. У мижози етказилган зарар учун товон пули талаб қилаётганини билдирган.

Виктория штати ҳукумати воқеани Safer Care Victoria томонидан ўрганилаётганини тасдиқлаган. Western Health эса беморларнинг махфийлиги сабабли алоҳида ҳолатга изоҳ бера олмаслигини, бироқ текширув жараёнида очиқ ва шаффоф ёндашувни таъминлашини маълум қилган.

Ҳозирча ҳодиса бўйича якуний текширув натижалари эълон қилинмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?