14:33 / 22.06.2017
8 780

10 йиллик танаффусдан сўнг Обид Асомовга расман лицензия берилди

10 йиллик танаффусдан сўнг Обид Асомовга расман лицензия берилди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов узоқ йиллик танаффусдан сўнг Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни қўлга киритди. Лицензия сўз устасига жорий йилнинг 13 июнь куни тақдим этилган.

Шундан сўнг Обид Асомов “Milliy” телеканалининг анонсларида пайдо бўлди. Таниқли қизиқчи иштирок этган “Кулиш шарт!” дастури шанба куни соат 21:20 да эфирга узатилади.

Маълумот ўрнида, Обид Асомов 1963 йилнинг 22 октябрида Тошкент шаҳрида дунёга келган. У кўплаб бадиий фильмларда роллар ижро этган. Жумладан, “Кулол ва хурмача”, Тоҳир ва Зуҳра, “Дев билан пакана” ва бошқалар.

Бундан ташқари, “Россия” телеканалида эфирга узатиладиган машҳур сўз устаси Евгений Петросяннинг “Кривое зеркало” юмористик дастурида иштирок этади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 10 йиллик танаффусдан сўнг Обид Асомовга расман лицензия берилди