Брэд Питт билан ажрашгандан сўнг ўзини анча яхши ҳис эта бошлаган Анжелина Жоли энди Шарлиз Теронга қарши “уруш” очмоқчи.
Хорижий ОАВнинг хабар беришича, ҳар икки актриса “Франкенштейн келини” фильмининг бош ролига даъвогарлик қилмоқда. Аввалига фильм ижодкорлари бош ролга Анжелина Жолини таклиф қилишган эди, бироқ энди бу роль учун Шарлиз Терон ҳам “курашаётган” кўринади.
Маълум бўлишича, фильм учун ёзилган сценарий Жоли билан бир қаторда Шарлиз Теронга ҳам жўнатилган. Аммо Шарлиз бу ҳақда ҳали лом-лим деганича йўқ. Албатта, фильм продюсерлари бош ролда Анжелинани кўришни исташади, аммо у рад этса-чи?
Шу боис, таваккал қилишни истамаган продюсерлар Шарлиз Теронни ҳам бой бергилари йўқ. Бундай нохуш ҳолатлар Теронга ёқмаслиги аниқ, Анжелина эса бош роль ижроси бўйича ҳали ҳам аниқ бир тўхтамга келмаган. Қизиқ, нима учун ҳар икки актриса жим. Ахир фильм учун 20 миллион доллар таклиф этилмоқда!
Миш-мишларга қараганда, Анжелина рақобатчиси бўлган актриса Тероннинг асабига тегиш учун атайин ўз жавобини орқага сурмоқда. “Уруш” нима билан тугашини эса яқин кунларда билиб оламиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)