007 Фирст Лигҳт ўйини учун тизим талаблари эълон қилинди

Ёш Жеймс Бонд ҳақидаги 007 Фирст Light ўйини ижодкорлари кенгайтирилган тизим талабларини маълум қилди. Январ ойида эълон қилинган дастлабки маълумотларга кўра, ўйин минимал даражада GeForce ГТХ 1660 график картасида ҳам ишлай олади, бу эса лойиҳанинг унчалик талабчан эмаслигини кўрсатади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Фулл ҲД форматида ўйнаш учун RTX 3060 Ти тавсия этилган бўлса, 1440п ва 60 кадр/сония тезликка эришиш учун RTX 4070 график картаси талаб қилинади. 4К УҲД режимида эса ўйиннинг сифатига қараб RTX 4080 ёки RTX 5080 карталари керак бўлади. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, RTX 5080 ёрдамида ДЛСС технологияси билан 4К форматида 200 кадр/сониядан юқори натижага эришиш мумкин.
Ўйин нафақат нурларни кузатиш (рай трасинг), балки йўлларни кузатиш (патҳ трасинг) технологиясини ҳам қўллаб-қувватлайди, бироқ охирги функция ёз ойларида янгиланиш орқали қўшилади. Лойиҳа 27-май куни шахсий компьютерлар, ПС5 ва Хбох Сериес консоллари учун чиқарилади.
Қизиғи шундаки, 007 Фирст Light ўйини Унреал Энгине 5 двигателида эмас, балки Ҳитман 3 лойиҳаси билан танилган Гласиер двигателида яратилган. Айнан шу сабабли ўйиннинг тизим талаблари замонавий лойиҳаларга нисбатан анча паст ва оптималлаштирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!