date

Темур Алихоновнинг Фарида учун тайёрлаган сюрпризи тармоқларда шов-шувга айланди

Темур Алихоновнинг Фарида учун тайёрлаган сюрпризи тармоқларда шов-шувга айланди

Хонанда, вайнер ва блогер Темур Алихонов турмуш ўртоғи Фаридага берган ваъдасини бажарди. У ижтимоий тармоқларда жойлаган видеоларида ўғил фарзандли бўлишса, турмуш ўртоғига автомобиль совға қилишини айтган эди.

Маълум бўлишича, жуфтлик яқинда Имрон исмли ўғил фарзандли бўлган. Шундан сўнг Темур Алихонов Фаридага қимматбаҳо автомобиль совға қилган.

Тарқалган видеоларда Фариданинг ҳайрат ва қувончга тўла лаҳзалари акс этган. Сюрприз пайтидаги ҳиссиётли ҳолатлар мухлислар эътиборини тортмоқда.

Ижтимоий тармоқларда кузатувчилар Темур Алихоновни ваъдасида тургани учун мақтамоқда ҳамда ёш оилага бахт ва фаровонлик тилаб изоҳлар қолдиришмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Темур Алихоновнинг Фарида учун тайёрлаган сюрпризи тармоқларда шов-шувга айланди