Машҳур кишилар баъзан ўзларининг ноқонуний фарзандлари борлиги ҳақида эшитиб қолишади. Яқиндагина Филипп Киркоровнинг ҳам Анна Киркорова исмли “қизи” борлиги маълум бўлди.
Бунисига нима дейсиз! Филипнинг “қизи” 23 ёшда. У Россиянинг Ростов-на-Дону шаҳрида яшайди ва банк иши билан шуғулланади. Анна илк бор “отаси” Филипп Киркоров билан Ростовдаги концерти вақтида учрашган.
Анна “отаси”ни кўриш иштиёқида саҳнага чиқишга ҳам муваффақ бўлган. Аввалига Филипп қизнинг қўлидан телефонини олиб, у билан селфи тушган, сўнг қиз “Энг яхши ота” ёзувли тож совға қилган. Аннанинг асл фамилияси Тарасюк эди, аммо вояга етгач, уни Киркорова фамилияси билан алмаштирди. Ҳозирда қиз Филипп Киркоровнинг Ростовдаги фан-клуби раҳбари ҳисобланади.
Филипп Киркоровнинг фикрича, қиз жуда журъатли. Сабаби, унинг фикрича, фамилиясини ўзгартириш орқали инсон ўз тақдири, ҳаётини ҳам ўзгартиради. Қиз эса ана шундай жасоратга қўл урган. Анна ҳам Филипдан унинг ҳаётини ўзгартиргани учун миннатдор. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи