Гўзал ва жаннатмакон Ўзбекистон ҳақидаги чет эл мамлакатлари тасаввурини янгилаш, юртимизнинг бор чиройини дунёга кўрсатиш ва шу орқали хорижлик сайёҳларни ватанимизга чорлаш мақсадида “Dono Productions” кинокомпанияси ишчи номи “Мафтунингман-2” бўлган йирик кинолойиҳага қўл урилгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.
Фильм “Севгинатор”, “Ўзимдан ўзимгача”, “Дада” каби ўнлаб муваффақиятли фильмлар режиссёри Абдувоҳид Ғаниев томонидан суратга олинмоқда. Янги фильм ўзбек киносининг дурдоналаридан бири бўлган “Мафтунингман” (1958й.)нинг римейки ёки давоми эмас, балки Ўзбекистон бўйлаб иқтидорларни қидириб топишга йўналтирилган ғояни ўзида мужассам қилган.
Фильм сюжетига кўра франциялик ёш режиссёр Франсуа Ўзбекистондаги ҳамкасби таклифи билан юртимизга ташриф буюради. Ёш режиссёр Мурод айни меҳмон келиши арафасида янги фильм учун буюртма олган ва бутун Ўзбекистон бўйлаб истеъдодларни қидиришга отланган бўлади. Вақт тиғиз бўлгани учун Мурод меҳмонни, яъни Франсуани кастинг ўтказиш учун барча вилоятлар бўйлаб хизмат сафарига олиб кетади.
Айни шу сафар давомида Ўзбекистоннинг бор гўзалликлари француз режиссёри кўзи билан намоён бўлади. Азалий қадриятлар, урф-одатлар, ўзбекистонликларнинг турмуш тарзи содда ва тиниб-тинчимас Франсуанинг қизиқиш объектига айланади. Бойсун, Бухоро, Самарқанд, Хива, Фарғона водийси – хуллас юртимизнинг барча диққатга сазовор туристик объектлари бўйлаб сафар давом этади. Фильмда нафақат тарихий обидалар, балки маданий мерос – бухороча, хоразмча фольклор, фарғонача аския, рақслар жудаям қизиқарли услубда очиб берилади.
Хизмат сафари давомида улар республиканинг тўрт бурчагидан 4 нафар истеъдодларни топишади. Мусиқали комедия жанрида олинадиган фильмда 4 та қўшиқ (ҳар бир иқтидор ижросида), 1 та умумий қўшиқ (Ўзбекистон ҳақида, ўзбек, рус ва инглиз тилида, 4 киши томонидан) ижро этилади. Бундан ташқари 10 га яқин фольклор ижролари бор.
Фильмнинг тасвирга олиш ишлари 2017 йил май-июн ойларида Ўзбекистон Республикаси вилоятлари бўйлаб бўлиб ўтди. Айни пайтда Тошкент шаҳрида тасвирга олиш ишларининг якуний босқичи бўлиб ўтмоқда. Эътиборингизга фильмнинг илк тизерини ҳавола қиламиз.
[media=https://youtu.be/1hpA4gz-3MI] “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Микротўлқинли печда иситиш мумкин бўлмаган 5 та маҳсулот
Кузда иммунитетни яхшилаш учун нималар истеъмол қилиш керак?
Словакия бош вазири Брюсселга «ракета зарбаси беришга» чақирди
Қаҳва мияда «бахт гармони»ни ишлаб чиқариши ва юракка фойдали эканлиги айтилди
Туркияда Ислом Каримов ҳақида китоб нашр қилинди
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
Қариш жараёнини секинлаштириш учун қандай овқатланиш керак?
Боррел: “Украинадаги уруш Ғарб ёрдамисиз 2 ҳафта ичида тугайди”