8 890
Шаҳзоданинг Дилором Омонуллаевага нисбатан ҳақорати бўйича “Ўзбекистон” каналида кўрсатув тайёрланяпти
Хабарингиз бор, актриса Шаҳзода Муҳаммедова ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, бастакор Дилором Омонуллаевани ёшларга қўпол муносабатда айблаб, ҳақорат қилган эди. Муҳаммедова ўз иддаоларида Омонуллаевани разил инсон, руҳий касал деб, пора олишига шаъма қилди. Шаҳзода Муҳаммедованинг бу қилғилиғи зиёлилар, маданият ва санъат оламининг кўзга кўринган вакиллари ғазабини оширди.
Маълумотларга қараганда, “Ўзбекистон” телерадиоканали журналистлари Нозима Воҳидова ва Нилуфар Умрзоқова муаллифлигидаги “Учбурчак” номли ток-шоунинг навбатдаги сонида айнан Дилором Омонуллаева ва Шаҳзода Муҳаммедова ўртасидаги можаралар муҳокама қилинади, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
Хабар қилишларича, муҳокамада Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева, Ўзбекистон давлат консерваторияси ўқитувчиси, бастакор Ойдин Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулбаҳор Эрқулова, Манзура Йўлдошева, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Машҳурбек Раимжонов ва Мадина Мумтоз иштирок этадилар. Кўрсатув учун тайёрланаётган лавҳада Дилором Омонуллаева ва Шаҳзода Муҳаммедова ҳам ўз фикрларини очиқ баён этишлари кутилмоқда.
Аввалроқ, ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон давлат консерваторияси Бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси мудири, доцент, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори, халқаро танлов ва фестиваллар ғолиби, бастакор Ойдин Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулбаҳор Эрқулова, Дилноза Исмияминова, “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди