22:39 / 03.08.2017
8 353

Таниқли санъаткорлар мусиқа мактабларига директор этиб тайинланади

Таниқли санъаткорлар мусиқа мактабларига директор этиб тайинланади
3 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, Ўзбекистонда “Илҳом” янги жамоат фонди ташкил этилади. Бу жамоат фонди бастакорлар, ёзувчилар, журналистлар ва рассомлар учун бўлади.

Шунингдек, Зоминда “Ёзувчилар уйи” қурилиши маълум қилинган. У ерда битта хона ҳар бир ёзувчига ижод қилиш учун бир йилга берилади. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш учун Олий адабиёт курси ташкил этилади.

Йиғилишда таъкидланишича, маданият вазири Ўзбекистон давлат консерваториясига ректор бўлади. Маданият вазирлигига эса Тарас Шевченко кўчасидаги “Асакабанк” биноси берилади.

Маданият ва санъат олийгоҳлари, санъат-мусиқа мактаблари фаолияти тубдан кўриб чиқилади. Ҳар бир мусиқа мактабига таниқли санъаткорлар директор этиб тайинланади. Хусусан, Озодбек Назарбеков, Ғуломжон Ёқубов, Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова шундай мактабларга директор бўлиши айтилган. Бундан ташқари, Афзал Рафиқов ёш дикторлар мактабига раҳбар бўлиши хабар берилди.


Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Таниқли санъаткорлар мусиқа мактабларига директор этиб тайинланади