14:51 / 11.08.2017
19 443

Шоу-бизнес юлдузларининг уйлари қандай кўринишда?

Шоу-бизнес юлдузларининг уйлари қандай кўринишда?
Миллионлаб гонорарлар кино ва мусиқа юлдузларига қиммат ва данғиллама уйлар, виллалар олишга имкон беради. Биз сизга Бейонсе, Селена Гомес, кичик Роберт Дауни, Леонардо Ди Каприо ва шу каби машҳур юлдузларнинг уй-жойлари билан таништирамиз.

Бейонсе ва Жей Зи. Бу жуфтликнинг биргаликдаги даромадлари миллиард доллардан ортиқ. Шу боис, улар ўзларига энг қиммат ва энг яхши нарсаларни раво кўришади. Масалан, Калифорнияда жойлашган 400 минг долларлик виллани.

Мила Кунис ва Эштон Катчер. Бу юлдузлар эса яқинда Санта-Барбарадаги 10 миллион долларлик ёзги уйни харид қилишди. Мила ва Эштоннинг таътилда дам олиш учун мўлжалланган уйида 6 та ётоқхонаси, океан кўринишидаги катта меҳмонхоналари бор.

Кичик Роберт Дауни. “Marvel” кино юлдузи Тони Старкга тақлид қилишга шу қадар ўрганиб қолганки, ҳатто уникига ўхшаш уй сотиб олди. Яқинда у 3, 5 миллион долларга ташқи кўриниши ҳудди Тони Старкники каби вилла харид қилди.

Селена Гомес. 2017 йил май ойида Селена Гомес нархи у қадар қиммат бўлмаган уй сотиб олди. Хонандага бу уй бор-йўғи 2,25 миллион долларга тушди. Селена сотиб олган уй бошқа шоу-бизнес вакиллариники каби данғиллама бўлмаса-да, жуда бежирим.

Леонардо Ди Каприо. “Титаник” фильми учун гонарар олгач Леонардо Ди Каприо уларни Малибудаги уй учун сарф этди. Уй тинч океанига қаратилган бўлиб, бу ерда актёр бир неча ой дам олди, сўнг уни ижарага берди.



Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шоу-бизнес юлдузларининг уйлари қандай кўринишда?