13 003
Гапирган гапим «Бор, йўқол, мишиқи!» Жамила Ғофурова барча саволларга очиқ-ойдин жавоб берди
Актриса Жамила Ғофурова «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад уюштирди.
Суҳбат давомида актриса умри мобайнида бўлиб ўтган кастинглар ҳақида гапириб, «Дилхирож» фильми учун бўлган кастинг жараёнида бош рол ижрочиси Севинч Мўминованинг роли учун кастинг топширгани, аммо тўлачалиги туфайли кастингдан ўта олмагани ҳақида тўхталиб ўтди.
Биринчи ўйнаган киномнинг ўзидаёқ кастинг топширганман. «Мешполвон» деб номланган болалар учун ишланган фильмнинг кастингидан ўта олмаганман. Ундан сўнг 16 ёшимда «Дилхирож» деб номланган фильмда Алишер Ҳамроев, Севинч Мўминовалар билан бирга келганман. Ўшанда тўлачалигим учун бош ролга олишмаган.
«Дилхирож» фильмда кастинг ҳам бўлмаган, «сиз қайси ролга келдингиз», дейишганида «мен бош ролга келдим, бош ролни ўйнайман», деганман. Ўшанда режиссёр «Жамила агар бош ролни ўйнамоқчи бўлсангиз озишингизга тўғри келади, сиз озгина тўлачасиз», деган эди. Ҳақиқатдан ҳам тўлача қиз эдим, бош ролга ҳам тўғри келмас эдим, бироқ ким ўзини «мен тўламан, бош ролга ҳам тўғри келмайман», деб айтади.
«Майли кичкина бўлса ҳам рол беринглар, камерани олдида ишлашни ўрганишим керак», деганим учун менга Севинчнинг дугонаси ролини беришган эди.
Суратга олиш ишлари Сурхондарё вилоятида бўлган эди. Тасвирга олиш ишлари қирқ кун давом этган бўлиб, менинг ролим дастлабки кунлардаёқ ўтиб бўлган, икки секундлик рол эди.
Ўша фильмда гапирган гапим ҳозир ҳам эсимда: «бор, йўқол, мишиқи» сўзларидан иборат жумла эди. Ролимни ўйнаб бўлгандан сўнг ҳам кетмасдан режиссёрга «у, бу ўтиб кетадиган жойлари бўлса ўйнарман», деб суратга олиш майдончасидан кетмасдан, қирқ кун қолганман.
Актриса суҳбат давомида болалиги, оиласи, Шакирага қилган тақлиди ва алламбало рақси, «Эътироф» мукофоти, умуман актёр ва актрисаларнинг мукофотланиш тартиби ҳақида эътирозлари, очиқ кийинишига бўлган эътирозлар ҳақидаги барча саволларга очиқ-ойдин жавоб берди.
Жамила Ғофурова билан эксклюзив интервьюнинг тўлиғини қуйида томоша қилишингиз мумкин.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...