15:37 / 14.08.2017
11 242

Муниса Ризаева ҳеч қачон хизматга бормайдиган ресторанларини санаб ўтди

Муниса Ризаева ҳеч қачон хизматга бормайдиган ресторанларини санаб ўтди
Хонанда Муниса Ризаева нима сабабдан айрим тўйхоналарга умуман тўйларга бормаслигини айтиб ўтди.

Муниса Жасур Ҳамроев билан суҳбатда тўйлардаги кўнгилсиз ҳолатлар сабаб тўйларга тан соқчилари билан бирга боришини ҳам маълум қилди.

"'Сулола' ресторанига ҳар сафар борганимда мени қаттиқ хафа қилишган. Ҳар сафар борганимда кимдир мени уришган, устимдан пул сочишган. Менинг энг ёмон кўрган нарсам. Яна бормайдиган тўйхоналарим рўйхатида 'Тинчлик', 'Регистон' тўйхоналари ҳам бор. Бу тўйхоналар менинг 'қора рўйхатим'да. Бу ресторанларга ҳеч қачон бормайман. Қанча пул беришса ҳам. Мен ўзимни жуда ҳурмат қиламан, ўзимни севаман! Шунинг учун ўзимни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймайман. Санъаткорнинг устидан пул сочиш унга нисбатан жуда катта ҳурматсизлик деб ҳисоблайман",—дейди Муниса.

"Кўпинча тўйларга борганимда айрим эркаклар менга 'қичиқ' қилади, сўкади, қўл кўтаради. Шунинг учун ҳам тўйларга тан соқчиларим билан боришга мажбурман"—дея сўзларини давом эттиради хонанда.


Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаева ҳеч қачон хизматга бормайдиган ресторанларини санаб ўтди