14:04 / 18.08.2017
15 686

Ўзжан Дениз: «Санъат мени ўзига ипсиз боғлаб олган эди». Актёрнинг шахсий ҳаётидаги омадсизликлари (Фото)

Ўзжан Дениз: «Санъат мени ўзига ипсиз боғлаб олган эди». Актёрнинг шахсий ҳаётидаги омадсизликлари (Фото)
Ўзбек мухлисларига «Ишкомли уй» сериали орқали яхши таниш актёр Ўзжан Денизнинг бутун дунё бўйлаб мухлислари топилади десак, хато бўлмайди. Шарқ эркакларига хос қош-кўз ва ташқи кўринишга эга ижодкор нафақат актёрлик маҳорати билан тилга тушган, балки санъатнинг бир неча йўналишида ижод қилиб келаётганлардан. Саҳифамиз давомида барчаси ҳақида бирма-бир сўз юритишга ҳаракат қиламиз. Ҳа айтганча, унинг шахсий ҳаёти ҳам эътиборимиздан четда қолмади…

Ўзига ишонган актёр!
Актёрнинг ижодини баҳолаган санъатшунослар «Ўзжан — ўз кучи ва имкониятига ишонган, қатъиятли ижодкор ҳеч қачон хор бўлмаслигининг яққол исботидир», дея фикр билдиришади. Бежиз унга бундай таъриф берилмаганига мақолани ўқиб чиққач, ўзингиз амин бўласиз.

Санъатга сеҳрлаган болакай…
Ўзжан Дениз 1972 йил Туркиянинг Анқара шаҳрида дунёга келган бўлса ҳам, болалик ва ўсмирлиги Истанбулда ўтган. У кичиклигидан иқтидори ва кўркам бўй-басти билан бошқалардан ажралиб турарди. Унинг яна бир ютуғи, чиройли овозида эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтмасдан иложимиз йўқ. Актёр санъат айнан қўшиқ куйлаб қадам қўйган. Аввалига ҳавас чексиз меҳр айланди, кейинчалик Ўзжан қатъий қарор қабул қилди. Болакай ҳатто ўрта мактабдаги ўқишини ташлаб, боши билан ижодга шўнғиб кетди. Бу қароридан уни ота-онаси ва яқинлари ҳам қайтара олишмади. Ижодкор «Санъат мени ўзига ипсиз боғлаб олган эди, кўзимга ҳеч нарса кўринмасди.

Чинакамига телбага айлангандим. Ўшанда онам «Ўйламай қадам босиб келажагингни барбод қилаяпсан», деб ҳафа бўларди. Лекин, мана, йиллар ўтиб, аслида кўнглим амрига қулоқ тутиб тўғри қилганимни исботлаганимдан бахтиёрман», дея ўша дамларни эслайди.
Шундай қилиб, 13 яшарлигида ижодий фаолияти бошланган Ўзжан Дениз профессионал даражадаги ижроси билан тилга туша бошлади. 16 ёшда Анталия бўйлаб гастроль сафарини уюштиргани эса сўзларимизнинг исботидир. Санъатдан маънавий озуқа олиб, роҳатда ишлаган ижодкор яқинларининг молиявий аҳволини яхшилашга ҳам кўмак берарди. 17 ёшга тўлганида эса Германияга йўл олади. Мақсад — имкониятларини чегараламасдан, маҳоратини ошириш эди. Ўзини тутишни, ўз услубини топишни ҳам уч йил давомида айнан шу мамлакатда ўрганади. Мюнхендан ватанига қайтгач, ҳарбий хизматга жўнаб кетади. Севимли ишидан уч йилга узоқлашган Ўзжан хизмат муддати тугагач, фақат хонандалик билан чегараланмай, ўзидаги яширин қобилиятларини ҳам намоён эта бошлайди.

Кинога илк қадам…
23 ёшида уни сериялга таклиф этишади. Очиғини айтиш керак, бу Ўзжан учун ҳам кутилмаган истак эди. Яъни харбий хизматдан энди қайтганида ўзбек томошабинларига яхши таниш «Ишкомли уй» сериалининг режиссёри уни бош ролга таклиф қилади. Буни қарангки, Ўзжаннинг бу йўналишда ҳам омади кела бошлайди. Юқорида актёрнинг бир неча бор таъкидланган кўркамлиги мелодрама жанрини севувчи телетомошабинларини бефарқ қолдирмади ва улар Ўзжанни актёр сифатида қайта кашф этишди. «Ишкомли уй» орқали Ўзжан қисқа фурсат ичида ҳайратланарли даражада машҳурликка эришди. Бир маълумотни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, кинодаги муваффақияти унинг хонандаликдаги фаолиятига асло салбий таъсир кўрсатмаган. У янги қўшиқлари билан тингловчиларни хушнуд этиш билан бирга яккахон концертлар уюштиришга ҳам улгурарди. Шунингдек, ўша йиллари унинг — «Менинг фариштам» номли машҳур мусиқий тўплами сотувга чиққан. Биринчи альбомдан сўнг кўп ўтмай «Муҳаббат юлдузи» тўпламини ҳам тақдим этган.

Кутилмаганда ўзи учун кашф этган кино оламида «Энди у солдат», «Июнь оқшоми» ва «Қаердасан, Фируза?» каби кинолойиҳаларда муваффақиятли чиқишларни амалга оширди. Актёрнинг турли характердаги ролларини томошабинлар қизиқиш билан кузатишди. Мамлакатнинг энг машҳур актёри дея таърифлана бошланган Ўзжан иштирокидаги фильм ва сериаллар чет элларда ҳам катта мамнуният билан қабул қилина бошланганди. Бу эса унинг мухлислари сонини орттириб, «география»сини кенгайтиришига хизмат қилди.
Кино оламидаги яна бир кўзга кўринган роли — Нежат. Ёш, қалбида ўти бор ошиқ йигит роли қизларнинг эътиборига тушди. «Хавфли муҳаббат» картинаси актёрга оламшумул шуҳрат келтирди. У романтик қаҳрамонни шундай маҳорат билан гавдалантирган эдики, ҳатто актёрга мамлакатнинг замонавий Рамеоси дея таъриф бера бошлашди.

Навбат режиссёрликка…

2011 йилда Ўзжан Дениз ўзини яна тажриба майдонига отди. «Иккинчи имкон» картинасида у машҳур актриса Нургул Яшилчай билан партнёр бўлгани ҳақида Darakchi.uz маълум қилди.

Шахсий ҳаёт…
Ижодини фаол тарзда олиб боришга эришган машҳур актёр, хонанда ва режиссёрнинг шахсий ҳаёти ҳам ранг-баранг. 44 ёшни қаршилаган Дениз узоқ йиллик фаолияти давомида бир қанча актриса ва хонандалар билан бахтини синаб кўрди. Аммо унинг ўзи бу ҳақда кўп гапиришни истамайди.

Қаҳрамонимиз 1991 йилда актриса Хандан Дениз билан турмуш қуради. Лекин муҳаббат билан боғланган оила риштаси 9 йил давом этган, холос. 2000–2001 йиллардан бошлаб эса у яна бир актрисанинг ошиғига айланади. Афсуски, бу муносабатлар ҳам мустаҳкам эмасди. Машҳур актриса Фахрие Эвжен билан муҳаббат қиссалари 2013 йил ўз якунига этди. Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича бунга Ўзжаннинг ўзи айбдор. Миш-мишларга қараганда, Фахрие журналистлар томонидан олинган папарацция суратларида севгилисини бир модель қиз билан кўриб қолган…

Шахсий ҳаётдаги бундай омадсизликларни кузатиб турган актёрнинг онаси набирали бўлиш мақсадида ўғлига қатъий шарт қўяди. Лекин машҳур ўғил ҳалигача жиддий муносабат қуриб, оилали бўлиш ҳақида сўз очганича йўқ, ҳамон бўйдоқ санлади.
Айни кунларда «Истанбуллик келин» сериалида суратга тушаётган Ўзжан ҳақида юқорида айтилган «катъиятли» таърифи жуда тўғри қўлланилганига ҳеч шубҳа қолмади. Оддийгина, ўртаҳол оиладан чиқиб, ҳатто, билим олишдан ҳам воз кечиб ўзини санъатга бағишлаган актёр ана шундай тарзда ютуқларни бирма-бир қарши олмоқда. Болаликдаги орзу ва мақсадларига эришиб, онасига берган ваъдасининг устидан чиқиб, келажагини ярата олган ижодкордан яна кўплаб ижодий ишларни кутиб қоламиз.

Актёрнинг бутун дунёга машҳур сериал ва фильмлари.
Сериаллар:
«Ишкомли уй» («Asmali konak») 2002 йил;
«Тақдирим ёзилган кун» («Kaderimin yazildigi gun») 2014 йил;
«Қора атиргул» («Karagul») 2013 йил;
Фильмлар
«Сув ва олов» («Su ve Ates») 2013 йил;
«Шундан сўнг-чи?» («Ya sonar?») 2011 йил;
«Қалбим уйи» («Evim sensin») 2012 йил;
«Араф» 2012 йил.



arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзжан Дениз: «Санъат мени ўзига ипсиз боғлаб олган эди». Актёрнинг шахсий ҳаётидаги омадсизликлари (Фото)