Ўзбекистон Биринчи президентининг кенжа қизи бир ойдан ортиқ давом этган танаффусдан сўнг Фейсбукдаги аккаунтида пост элон қилди. Лола Каримова-Тиллаева бу сафар "Томчи" номли эко арт лойиҳаси тўғрисида сўз юритган. У жамоатчиликни глобал исиш ва иқлим ўзгариши масалаларидан хабардор қилиш мақсадида санъат кучидан фойдаланишга аҳд қилди
"Дроплет" ("Томчи") номли эко арт лойиҳамизни эътиборингизга ҳавола этаман, деб ёзган ўзининг Фейсбукдаги аккаунтида Лола Каримова-Тиллаева.
Сув ресурсларини қандай ишлатамиз? Глобал исиш яқин келажакда инсонлар ҳаётига қандай таъсир кўрсатади? Сув ресурслари билан боғлиқ бўлган масалаларга ёндашувни қандай қилиб ўзгартириш мумкин?
Лойиҳамиз бугун инсоният олдида турган долзарб масалаларни намойиш этиш учун бир майдон вазифасини ўтайди.
"Гармонист" брендининг фалсафаси сув, ер, ёғоч, маъдан ва олов каби беш табиат унсурларини ўрганиш, асраш ва ҳимоя қилишга асосланган. "Гармонист" табиатни асраш мақсадида инсоният соғлом ҳаёт кечиришининг асосини ташкил этувчи мазкур беш унсурни сақлашга ва асрашга бағишланган ўн йиллик лойиҳани бошлайди.
Сув ҳаёт манбаидир. Инсон танаси 60% сувдан иборат бўлиб, ҳаётимизни сувсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Инсон ҳар бир ички аъзосининг фаолиятида сув муҳим ўрин эгаллайди. Сайёрамиз экосистемасида сув манбаларининг ўрни беқиёсдир.
Рассом Маркус Лютьенс билан ҳамкорликда яратилган мазкур арт-объект томчи кўринишидаги метал конструкциясидан иборат.
Инсталляциянинг интерактивлиги шундаки, унда сувнинг товуши, ифори ва тафтини ҳис этиш мумкин. Шунингдек, унда глобал исишнинг таъсири ҳақида маълумот берилади.
Жамоатчиликни глобал исиш ва иқлим ўзгариши масалаларидан хабардор қилиш мақсадида санъат кучидан фойдаланишга аҳд қилдик.
Бинобарин, санъат инсонларга илҳом баҳш этиб, уларни муайян мақсад атрофида бирлаштира олади.
"Дроплет" лойиҳасини тақдим этар эканмиз, сув ресурсларининг етишмовчилиги ва уларни асраш борасидаги дунё ҳамжамиятининг ҳавотирига шериклигимизни билдирамиз.
Лойиҳамиз ҳақида сизни мунтазам равишда хабардор қилиб борамиз", — деб ёзган Лола Каримова.
Манба: Dia.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»