Актриса Жамила Ғофурова «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад уюштирди.
- Ҳамманинг ўз тушунчаси бор. Менинг тушунчам бўйича, бир номинацияга учта актрисанинг номзоди қўйилди, мисол учун ўша вақтда, яъни 2014 йилда Асал Шодиева, Шаҳзода Матчонова ҳамда менинг номзодим қўйилган эди. Омади бор экан, мукофот Асал Шодиевага насиб этди, қойил, омадини берсин, мухлислари кўп экан. Лекин менинг ҳам талаб қилишга, таклиф қилишга ҳаққим бор, чунки санъатнинг ичида 17 йилдан буён юрибман. Қирққа яқин фильмда рол ижро қилганман. Таклифим шундаки, мукофотга номзод ижодкорни неча йилдан буён санъатда юрибди, қандай фильмларда рол ижро қилган, дея бирма-бир ўрганиб чиқиш керак.
Энг кўп давлат фильмларида суратга тушган актриса мен бўлсам керак. Мисол учун «Соғинч соҳили», «Девона», «Жасур», «Уқубат», «Алданган аёл», «Барон», «Гумроҳлар», «Кечиккан ҳаёт», «Армон», «Баракасини берсин» сингари давлат фильмларида суратга тушганман. Бу фильмлар гиёҳвандликка, одам савдосига, фоҳишаликка, ОИТС касаллигига ҳамда терроризмга қарши ишланган. Ёшларнинг тарбиясига ижобий таъсир қиладиган, ёмон йўллардан қайтарадиган фильмларим жуда кўп, буларни ҳам ҳисобга олишса дейман.
Ёш болани ҳам рағбатлантириш, деган нарса бор. «Сен бу ишни яхши қилганинг учун мана мукофоти» деса эртага бундан ҳам яхши иш қилиши мумкин. Майли мукофот бўлар, бу ҳам насиб қилиб қолар.
Жамила Ғофурова билан эксклюзив интервьюнинг тўлиғини қуйида томоша қилишингиз мумкин.
Актриса суҳбат давомида болалиги, оиласи, Шакирага қилган тақлиди ва алламбало рақси, очиқ кийинишига бўлган эътирозлар, Севинч Мўминова рақобатчи бўлган фильмда кастингдан ўта олмагани ҳақидаги барча саволларга очиқ-ойдин жавоб берди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас